🔻 Болаларда сийдик тута олмаслик 5 ёшгача меъёрий ҳолат ҳисобланади. 5 ёшдан сўнг ҳам бу ҳолат давом этса, бу касаллик аломатидир.

🔷 Сийдик тутолмаслик ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўпроқ учрайди.

🚺 Сабаблари: генетик мойиллик, кунлик сийдик чиқариш циклининг бузилиши, бош ва орқа миянинг зарарланиши, психологик муаммолар, қўрқув.

✅ Нима қилиш керак? Мотивация, куннинг иккинчи ярмида суюқликни камайтириш, ухлаш олдидан албатта ҳожатга чиқиш ва шифокор кўригидан ўтиш