Бу ислоҳотлар натижасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати ошади. Энг асосийси, халқнинг розилигига эришилади. Айниқса, Президентимизнинг “…Тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак” деган сўзлари соҳадаги ислоҳотларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.

Касби тумани ҳоким Тўхтамурод Мейлиев туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, беморлар учун давлат томонидан берилаётган дори-дармонларнинг қай даражада етарли эканлигини ўрганди.

Тиббиёт бирлашмасининг барча бўлимларида бўлиб, беморлар билан суҳбатлашди. Беморларни қийнаётган муаммолари, яратилган шароитлардан қанчалик рози эканликлари билан қизиққан туман раҳбари тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, ҳар бир беморга алоҳида эътибор билан хизмат кўрсатиш лозимлигини билдирди ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

-“Бугун тиббиёт тизими ходимлари изланишдан, тажриба ва маҳорат орттиришдан бир зум ҳам тўхтамаслиги керак. Президентимиз бошчилигида тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар эса халқимизни бугунидан рози қилиш, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга хизмат қилмоғи лозим,”- деди туман ҳокими:

Тўхтамурод Мейлиев.