Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 5-ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Wоркоут” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5282-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 7 октябрь куни Касби туман футбол мактабида тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол спорт тури бўйича “Раҳбар кубоги” мусобақасининг Касби туман босқичи ўтказилди.

🏆Мусобақада тумандаги 15 та ташкилотдан жами 120 нафар ходим иштирок этди. Мусобақа натижасига кўра Касби туман футбол мактаби жамоаси 1-ўрин, туман Халқ таълими бўлими 2-ўринни ва туман Тиббиёт бирлашмаси жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман Спортни ривожлантириш бўлими томонидан рағбатлантирилди.