Дунё бўйлаб “Антибиотиклардан тўғри фойдаланиш хабардорлигини ошириш” ҳафталиги ўтказилмоқда.

Унинг доирасида юртимизда “Антимикроб резистентлик: муаммонинг ҳолати ва клиник амалиётдаги аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Касалликларни назорат қилиш маркази экспертлари иштирок этган анжуманда микробларга қарши препаратларга чидамлилик, инфекцияларга қарши дориларнинг самарасиз бўлиб қолиши муаммоси дунё тиббиётида долзарб масалага айланаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда:
антибактериал препаратларга чидамли патогенларга олиб келувчи касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш,
шифохоналарда микробларга қарши даволашда эпидемиологик назоратнинг аҳамиятини ошириш,

диагностик лабораторияларни такомиллаштириш, ходимларни тайёрлаш каби қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.